4684-ҳадисСунани Абу Довуд · Суннат китоби
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ ثَوْرٍ، عَنْ مَعْمَرٍ، قَالَ وَقَالَ الزُّهْرِيُّ { قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِنْ قُولُوا أَسْلَمْنَا } قَالَ نَرَى أَنَّ الإِسْلاَمَ الْكَلِمَةُ وَالإِيمَانَ الْعَمَلُ .
Бизга Муҳаммад ибн Убайд ривоят қилди, бизга ибн Савр Маъмардан ривоят қилди. У: Зуҳрий «Сен ‹Иймон келтирмадингиз, балки «Бўйсундик» деб айтинг› деб айт» (ояти ҳақида): «Бизнинг фикримизча, Ислом — калима (сўз), Иймон эса — амалдир» деди, деди.