حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُوسَى، أَخْبَرَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنْ عُثْمَانَ بْنِ زُفَرَ، عَنْ بَعْضِ بَنِي رَافِعِ بْنِ مَكِيثٍ، عَنْ رَافِعِ بْنِ مَكِيثٍ، وَكَانَ، مِمَّنْ شَهِدَ الْحُدَيْبِيَةَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " حُسْنُ الْمَلَكَةِ نَمَاءٌ وَسُوءُ الْخُلُقِ شُؤْمٌ " .
Бизга Иброҳим ибн Мусо ривоят қилди, бизга Абдурраззоқ хабар берди, бизга Маъмар Усмон ибн Зуфардан, у Рофиъ ибн Макийснинг баъзи ўғилларидан, улар Рофиъ ибн Макийсдан хабар берди. У Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам билан бирга Ҳудайбияда ҳозир бўлганлардан эди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қўл остидагиларга (эгалик қилишда) яхши муомалада бўлиш барака, ёмон ахлоқ эса шумликдир».