Саҳиҳул Бухорий — 15-ҳадис

Иймон китоби · Расулни севиш иймондандир

15-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Иймон китоби

حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ حَدَّثَنَا ابْنُ عُلَيَّةَ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ صُهَيْبٍ، عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ح وَحَدَّثَنَا آدَمُ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ ‏"‏‏.‏

Бизга Яъқуб ибн Иброҳим ривоят қилди, у деди: бизга Ибн Улайя, Абдулазиз ибн Суҳайбдан, у Анасдан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилди); (яна) бизга Одам ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба, Қатодадан, у Анасдан ривоят қилди, у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сизлардан бирингиз мен унга отасидан, боласидан ва барча одамлардан суюклироқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўлмайди,» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 5013-ҳадисИймон ва унинг белгилари китоби

Сизлардан бирортангиз мен унга ўз фарзандидан, ота-онасидан ва барча одамлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча (комил) имон келтирмайди.

Саҳиҳул Бухорий, 14-ҳадисИймон китоби

Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирингиз мен унга отасидан ҳам, боласидан ҳам суюклироқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўлмайди,

Сунани Насоий, 5014-ҳадисИймон ва унинг белгилари китоби

Сизлардан бирортангиз мен унга ўз молидан, аҳлидан ва барча одамлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча (комил) имон келтирмайди.

Сунани Насоий, 5015-ҳадисИймон ва унинг белгилари китоби

Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, сизлардан бирортангиз мен унга ўз фарзандидан ва ота-онасидан кўра суюклироқ бўлмагунимча (комил) имон келтирмайди.

Саҳиҳи Муслим, 169-ҳадисИймон китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Бирингиз — мен унга ўз боласи, отаси ва барча одамлардан севимлироқ бўлгунча — (комил) иймон келтирмайди" деди.

Саҳиҳи Муслим, 6028-ҳадисФазилатлар китоби

Менинг ўнта фарзандим бор, улардан бирортасини ҳам ўпмаганман Албатта, ким раҳм қилмаса, унга раҳм қилинмайди