حَدَّثَنَا عُمَرُ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ قَدِمَ أَصْحَابُ عَبْدِ اللَّهِ عَلَى أَبِي الدَّرْدَاءِ فَطَلَبَهُمْ فَوَجَدَهُمْ فَقَالَ أَيُّكُمْ يَقْرَأُ عَلَى قِرَاءَةِ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ كُلُّنَا. قَالَ فَأَيُّكُمْ يَحْفَظُ وَأَشَارُوا إِلَى عَلْقَمَةَ. قَالَ كَيْفَ سَمِعْتَهُ يَقْرَأُ {وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَى}. قَالَ عَلْقَمَةُ {وَالذَّكَرِ وَالأُنْثَى}. قَالَ أَشْهَدُ أَنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ هَكَذَا، وَهَؤُلاَءِ يُرِيدُونِي عَلَى أَنْ أَقْرَأَ {وَمَا خَلَقَ الذَّكَرَ وَالأُنْثَى} وَاللَّهِ لاَ أُتَابِعُهُمْ.
Умар, отасидан, у Аъмашдан, у Иброҳимдан ривоят қилади: Абдуллаҳ (ибн Масъуд)нинг саҳобалари Абуд Дардонинг олдига келдилар. У уларни сўраб топди ва: Қайсингиз Абдуллаҳнинг қироатида ўқийди? деди. У (бири): Ҳаммамиз, деди. У: Қайсингиз (энг яхши) ёдлайди? деди. Улар Алқамани ишора қилдилар. У: Уни «Вал-лайли изаа яғшо» (деб) қандай ўқиганини эшитдинг? деди. Алқама: «Ваз-закари вал-унса» (деб ўқиган), деди. У: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни мана шундай ўқиганларини эшитганимга гувоҳлик бераман, булар эса мендан «Ва маа халақаз-закара вал-унса» деб ўқишимни истайдилар — Аллаҳга қасам, мен уларга эргашмайман, деди.