Саҳиҳул Бухорий — 5081-ҳадис

Никоҳ китоби · Ёш қизни каттага уйлантириш

5081-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ يَزِيدَ، عَنْ عِرَاكٍ، عَنْ عُرْوَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم خَطَبَ عَائِشَةَ إِلَى أَبِي بَكْرٍ فَقَالَ لَهُ أَبُو بَكْرٍ إِنَّمَا أَنَا أَخُوكَ، فَقَالَ ‏ "‏ أَنْتَ أَخِي فِي دِينِ اللَّهِ وَكِتَابِهِ وَهْىَ لِي حَلاَلٌ ‏"‏‏.‏

Абдуллаҳ ибн Юсуф, Лайсдан, у Язиддан, у Ирокдан, у Урвадан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Оишани Абу Бакрдан сўрадилар (совчилик қилдилар). Абу Бакр унга: Мен сенинг биродаринг-ку, деди. У: «Сен Аллаҳнинг дийни ва китобида менинг биродаримсан, аммо у (Оиша) менга ҳалолдир» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам