حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، قَالَ حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ أَبِي الزِّنَادِ، عَنِ الأَعْرَجِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " يَتَعَاقَبُونَ فِيكُمْ مَلاَئِكَةٌ بِاللَّيْلِ وَمَلاَئِكَةٌ بِالنَّهَارِ، وَيَجْتَمِعُونَ فِي صَلاَةِ الْفَجْرِ وَصَلاَةِ الْعَصْرِ، ثُمَّ يَعْرُجُ الَّذِينَ بَاتُوا فِيكُمْ، فَيَسْأَلُهُمْ وَهْوَ أَعْلَمُ بِهِمْ كَيْفَ تَرَكْتُمْ عِبَادِي فَيَقُولُونَ تَرَكْنَاهُمْ وَهُمْ يُصَلُّونَ، وَأَتَيْنَاهُمْ وَهُمْ يُصَلُّونَ ".
Абдуллаҳ ибн Юсуф бизга айтди: Молик бизга айтди, Абуз-Зиноддан, у Аъраждан, у Абу Ҳурайрадан: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг (орангизда) кечаси малоикалар ва кундузи малоикалар навбатлашиб турадилар, улар бомдод намози ва аср намозида тўпланадилар. Сўнг сизларда тунаган (кечкилар) кўтариладилар, (Аллаҳ) улардан — ҳолбуки У уларни яхши билгувчи — сўрайди: ‹Бандаларимни қандай ҳолда қолдирдингиз?› Улар: ‹Биз уларни намоз ўқиётган ҳолда қолдирдик ва улар намоз ўқиётган ҳолда олдиларига келдик›, дейдилар», дедилар.