Саҳиҳул Бухорий — 5630-ҳадис

Ичимликлар китоби · Идиш ичига нафас олишнинг ман этилиши

5630-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ичимликлар китоби

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا شَيْبَانُ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِذَا شَرِبَ أَحَدُكُمْ فَلاَ يَتَنَفَّسْ فِي الإِنَاءِ، وَإِذَا بَالَ أَحَدُكُمْ فَلاَ يَمْسَحْ ذَكَرَهُ بِيَمِينِهِ، وَإِذَا تَمَسَّحَ أَحَدُكُمْ فَلاَ يَتَمَسَّحْ بِيَمِينِهِ ‏"‏‏.‏

Абу Нуайм, Шайбондан, у Яҳёдан, у Абдуллаҳ ибн Абу Қатодадан, у отасидан ривоят қилади: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ичганда идишга нафас чиқармасин; бирингиз бавл қилганда закарини ўнг қўли билан ушламасин; бирингиз (покланиш учун тошга) артилганда ўнг қўли билан артмасин» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 153-ҳадисТаҳорат китоби

Сизлардан бири (сув) ичганда, идишнинг ичига нафас чиқармасин; ҳожатхонага келганда, авратини ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан (истинжо қилиб) артмасин,

Сунани Насоий, 47-ҳадисТаҳорат китоби

Сизлардан бирортангиз сув ичса, идишнинг ичига нафас чиқармасин; ҳожатхонага кирса, ўнг қўли билан закарига (аврат аъзосига) тегмасин ва ўнг қўли билан артинмасин,

Сунани Абу Довуд, 31-ҳадисТаҳорат китоби

Бирингиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ҳожатхонага келса, ўнг қўли билан тозаланмасин ва ичса, бир нафасда ичмасин

Саҳиҳул Бухорий, 154-ҳадисТаҳорат китоби

Сизлардан бири бавл қилганда, авратини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин ва идишнинг ичига нафас чиқармасин.

Саҳиҳул Бухорий, 5856-ҳадисКийим китоби

Сизлардан бирингиз битта наълайнда (бир оёғи яланг) юрмасин; икковини ҳам яланг қилсин, ёки икковини ҳам кийсин

Саҳиҳи Муслим, 613-ҳадисТаҳорат китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Сиздан бирор киши бавл қилаётган пайтда закарини (жинсий аъзосини) ўнг қўли билан ушламасин; ва ҳожатхонадан (чиққач) ўнг қўли билан артинмасин; ва идишга (сувга)…