Саҳиҳул Бухорий — 6056-ҳадис

Одоб китоби · Чақимчиликнинг ёмонлиги

6056-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ هَمَّامٍ، قَالَ كُنَّا مَعَ حُذَيْفَةَ فَقِيلَ لَهُ إِنَّ رَجُلاً يَرْفَعُ الْحَدِيثَ إِلَى عُثْمَانَ‏.‏ فَقَالَ حُذَيْفَةُ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَتَّاتٌ ‏"‏‏.‏

Абу Нуайм, Суфёндан, у Мансурдан, у Иброҳимдан, у Ҳаммомдан ривоят қилади: У: Биз Ҳузайфа билан эдик, унга: Бир киши (сенинг) гапингни (чақимчилик қилиб) Усмонга етказаётир, дейилди. Ҳузайфа: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдйм: «Жаннатга чақимчи (қаттот) кирмайди» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 292-ҳадисИймон китоби

Ҳузайфа: Ҳаммом ибн ал-Ҳорис: Биз Ҳузайфа билан масжидда ўтирган эдик, бир киши келиб, янимизда ўтирди. Ҳузайфага: ‹Бу — султонга (турли) нарсаларни кўтариб (элтар) экани› дейилди. Ҳузайфа — уни эшиттиришни истаб…

Саҳиҳи Муслим, 290-ҳадисИймон китоби

): Унга — бир киши (ғийбат) сўзини элтар (чақимчилик қилар) экани — етди. Ҳузайфа: "Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни: ‹Наммом (чақимчи) жаннатга кирмайди› деганини эшитдим" деди.

Саҳиҳи Муслим, 291-ҳадисИймон китоби

. У келиб, бизнинг янимизда ўтирди. Ҳузайфа: "Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни: ‹Қаттот (чақимчи) жаннатга кирмайди› деганини эшитдим" деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5984-ҳадисОдоб китоби

У Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитди: «(Қариндошлик алоқасини) узувчи жаннатга кирмайди».

Сунани Абу Довуд, 4871-ҳадисОдоб китоби

у деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жаннатга чақимчи (ғийбат ташувчи) кирмайди.»

Сунани Насоий, 5047-ҳадисЗийнат китоби

ки), у деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни шундай деганларини эшитдим: «Ким мўйловидан олмаса, у биздан эмас,» дедилар.