Саҳиҳул Бухорий — 6057-ҳадис

Одоб китоби · Ёлғон сўздан сақланиш

6057-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي ذِئْبٍ، عَنِ الْمَقْبُرِيِّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ وَالْجَهْلَ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ ‏"‏‏.‏ قَالَ أَحْمَدُ أَفْهَمَنِي رَجُلٌ إِسْنَادَهُ‏.‏

Аҳмад ибн Юнус, Ибн Абу Зиъбдан, у Мақбурийдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ким ёлғон сўзни, унга амал қилишни ва жоҳилликни тарк этмаса, Аллаҳга унинг (ўша кишининг) таом ва ичимлигини тарк этишига (рўза тутишига) ҳожати йўқ» дедилар. Аҳмад: Менга бир киши унинг иснодини фаҳмлатди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 1903-ҳадисРўза китоби

Ким ёлғон сўзни ва у билан амални тарк қилмаса, Аллаҳга унинг таомини ва ичимлигини тарк қилишида (рўза тутишида) ҳожат йўқ

Сунани Термизий, 707-ҳадисРўза китоби

Ким ёлғон сўзни ва у билан амал қилишни тарк этмаса, унинг таомини ва ичимлигини тарк этишида Аллаҳ учун ҳожат йўқдир,

Сунани Абу Довуд, 2362-ҳадисРўза китоби

Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни тарк этмаса, унинг таом ва ичимлигини тарк этишига Аллаҳнинг ҳожати йўқ

Сунани Термизий, 1531-ҳадисНазр ва қасамлар китоби

Ким бирор қасам ичиб, сўнг иншааллаҳъ деса, у истисно қилибди, демак унга (қасамни) бузиш (гуноҳи) йўқ,

Сунани Насоий, 3793-ҳадисДеҳқончилик китоби

Ким қасам ичиб, истисно қилса (иншааллаҳ деса), истаса (қасамини) бажаради, истаса тарк қилади ва қасамини бузган бўлмайди,

Сунани Термизий, 1633-ҳадисЖиҳод фазилатлари китоби

Сут елинга қайтмагунча Аллаҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмайди. Аллаҳ йўлидаги чанг билан жаҳаннам тутуни (бир кишининг устида) жамланмайди,