Саҳиҳул Бухорий — 6147-ҳадис

Одоб китоби · Рухсат ва макруҳ шеър, ражаз ва ҳудо

6147-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا ابْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ مَهْدِيٍّ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ، حَدَّثَنَا أَبُو سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ أَصْدَقُ كَلِمَةٍ قَالَهَا الشَّاعِرُ كَلِمَةُ لَبِيدٍ أَلاَ كُلُّ شَىْءٍ مَا خَلاَ اللَّهَ بَاطِلُ ‏"‏‏.‏ وَكَادَ أُمَيَّةُ بْنُ أَبِي الصَّلْتِ أَنْ يُسْلِمَ‏.‏

Ибн Башшор, Ибн Маҳдийдан: Бизга Суфён, у Абдулмаликдан: Бизга Абу Салама, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Шоир айтган энг рост сўз — Лабиднинг сўзидир: Огоҳ бўл! Аллаҳдан бошқа ҳар бир нарса ботилдир» дедилар. Умайя ибн Абус Салт эса исломга киришга яқин (қолди-ю, кирмади).

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6489-ҳадисҚалб юмшатиш

"Шоир айтган энг рост байт — Огоҳ бўл! Аллаҳдан бошқа ҳар бир нарса ботилдиръ (деган байтдир)."

Саҳиҳи Муслим, 5889-ҳадисШеърият китоби

Шоир айтган энг рост сўз Лабиднинг сўзидир: ‹Огоҳ бўлинг, Аллаҳдан бошқа ҳар бир нарса ботилдир›. Ва Умайя ибн Абу ас-Салт қарийб мусулмон бўлай деган эди

Сунани Термизий, 2849-ҳадисОдоб китоби

Араб айтган энг шеърий сўз Лабиднинг сўзидир: «Огоҳ бўлки, Аллаҳдан ўзга ҳар бир нарса ботилдир,

Саҳиҳи Муслим, 5891-ҳадисШеърият китоби

Шоирлар айтган энг рост байт: ‹Огоҳ бўлинг, Аллаҳдан бошқа ҳар бир нарса ботилдир›

Саҳиҳи Муслим, 5892-ҳадисШеърият китоби

Албатта, шоир айтган энг рост сўз Лабиднинг сўзидир: ‹Огоҳ бўлинг, Аллаҳдан бошқа ҳар бир нарса ботилдир›

Саҳиҳи Муслим, 5888-ҳадисШеърият китоби

Араб айтган энг шеърий (ҳаққоний) сўз Лабиднинг сўзидир: ‹Огоҳ бўлинг, Аллаҳдан бошқа ҳар бир нарса ботилдир›