حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ أَبِي غَالِبٍ، أَخْبَرَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُنْذِرِ الْحِزَامِيُّ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ فُلَيْحٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بِفِنَاءِ الْكَعْبَةِ مُحْتَبِيًا بِيَدِهِ هَكَذَا.
Муҳаммад ибн Абу Ғолиб, Иброҳим ибнул Мунзир Ҳизомийдан: Бизга Муҳаммад ибн Фулайҳ, у отасидан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо) айтиб берди: У: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни Каъба ҳовлисида қўллари билан мана шундай (тиззаларини қучоқлаб) иҳтибо қилган ҳолда кўрдим.