Саҳиҳул Бухорий — 6271-ҳадис

Ижозат сўраш · Изн сўрамай мажлисдан туриш ёки туришга шайланиш

6271-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ижозат сўраш

حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا مُعْتَمِرٌ، سَمِعْتُ أَبِي يَذْكُرُ، عَنْ أَبِي مِجْلَزٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ لَمَّا تَزَوَّجَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم زَيْنَبَ ابْنَةَ جَحْشٍ دَعَا النَّاسَ طَعِمُوا ثُمَّ جَلَسُوا يَتَحَدَّثُونَ ـ قَالَ ـ فَأَخَذَ كَأَنَّهُ يَتَهَيَّأُ لِلْقِيَامِ فَلَمْ يَقُومُوا، فَلَمَّا رَأَى ذَلِكَ قَامَ، فَلَمَّا قَامَ قَامَ مَنْ قَامَ مَعَهُ مِنَ النَّاسِ، وَبَقِيَ ثَلاَثَةٌ، وَإِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم جَاءَ لِيَدْخُلَ فَإِذَا الْقَوْمُ جُلُوسٌ، ثُمَّ إِنَّهُمْ قَامُوا فَانْطَلَقُوا ـ قَالَ ـ فَجِئْتُ فَأَخْبَرْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُمْ قَدِ انْطَلَقُوا، فَجَاءَ حَتَّى دَخَلَ فَذَهَبْتُ أَدْخُلُ، فَأَرْخَى الْحِجَابَ بَيْنِي وَبَيْنَهُ، وَأَنْزَلَ اللَّهُ تَعَالَى ‏{‏يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَدْخُلُوا بُيُوتَ النَّبِيِّ إِلاَّ أَنْ يُؤْذَنَ لَكُمْ‏}‏ إِلَى قَوْلِهِ ‏{‏إِنَّ ذَلِكُمْ كَانَ عِنْدَ اللَّهِ عَظِيمًا‏}‏‏.‏

Ҳасан ибн Умар, Муътамирдан: Отамни — у Абу Мижлаздан, у Анас ибн Моликдан (розияллаҳу анҳу) зикр қилаётганини эшитдйм: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳшга уйланганларида, одамларни (таомга) чақирдилар, улар таом едилар, сўнг ўтириб суҳбатлаша бошладилар. У киши гўё туришга тайёргарлик қилгандек (ҳаракат) қилдилар, аммо улар турмадилар. У киши буни кўрганларида турдилар; у киши турганларида, одамлардан у киши билан турадигани турди, уч (киши) қолди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кирмоқчи бўлиб келдилар, бирдан қавм ўтирган (эди). Сўнг улар туриб кетдилар. Мен келиб, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга улар кетганини хабар бердйм. У киши келиб кирдилар. Мен ҳам кирмоқчи бўлдйм, у киши мен билан ўз орасига ҳижобни ташлдилар. Аллаҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар, Набийнинг уйларига — сизларга изн берилмаса — кирманглар...» (оятининг) «...албатта бу Аллаҳ ҳузурида улуғ (гуноҳ) эди» (деган сўзигача) нозил қилди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4792-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Эй иймон келтирганлар, Набийнинг уйларига, таомга изн берилмагунча, унинг пишишини кутмасдан кирманглар ҳижоб ортидан

Саҳиҳул Бухорий, 774-ҳадисАзон китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам буюрилган жойда (овоз билан) қироат қилдилар ва буюрилган жойда (ич-ичидан ўқиб) сукут қилдилар. ‹Роббинг унутувчи эмас›, ‹Сизларга Расулуллаҳда гўзал намуна бордир›.

Саҳиҳул Бухорий, 7302-ҳадисҚуръан ва Суннатга амал

Эй иймон келтирганлар, овозларингизни (Набий овозидан) баланд қилманглар... ...буюк (ажр)

Сунани Насоий, 294-ҳадисТаҳорат китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ўзи яқинлашган (жимаъ қилган) кийимда намоз ўқирмидилар? Ҳа, унда бирор нажосат кўрмаган бўлсалар,

Саҳиҳул Бухорий, 4512-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Яхшилик уйларга орқасидан келишингиз эмас, балки яхшилик (Аллаҳдан) қўрқган кишининг (яхшилигидир). Уйларга эшикларидан киринглар

Саҳиҳул Бухорий, 6937-ҳадисМуртадлар ҳукми

Иймон келтирган ва иймонини зулм билан аралаштирмаганлар... Эй ўғлим, Аллаҳга ширк келтирма, албатта ширк — катта зулмдир