Саҳиҳул Бухорий — 6270-ҳадис

Ижозат сўраш · Мажлисда жой бўшатиш ҳақидаги оят

6270-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ижозат сўраш

حَدَّثَنَا خَلاَّدُ بْنُ يَحْيَى، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ نَهَى أَنْ يُقَامَ الرَّجُلُ مِنْ مَجْلِسِهِ وَيَجْلِسَ فِيهِ آخَرُ، وَلَكِنْ تَفَسَّحُوا وَتَوَسَّعُوا‏.‏ وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَكْرَهُ أَنْ يَقُومَ الرَّجُلُ مِنْ مَجْلِسِهِ، ثُمَّ يُجْلِسَ مَكَانَهُ‏.‏

Халлод ибн Яҳё, Суфёндан, у Убайдуллаҳдан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У киши кишини ўз ўрнидан турғизиб, унда бошқаси ўтиришидан қайтардилар; лекин: «(Ўринни) бўшатинглар ва кенг қилинглар» дедилар. Ибн Умар киши ўз ўрнидан туриб, сўнг унинг ўрнига (бошқаси) ўтказилишини ёқтирмас эди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам