Саҳиҳул Бухорий — 6366-ҳадис

Дуо китоби · Қабр азобидан паноҳ сўраш

6366-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ أَبِي وَائِلٍ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ دَخَلَتْ عَلَىَّ عَجُوزَانِ مِنْ عُجُزِ يَهُودِ الْمَدِينَةِ فَقَالَتَا لِي إِنَّ أَهْلَ الْقُبُورِ يُعَذَّبُونَ فِي قُبُورِهِمْ، فَكَذَّبْتُهُمَا، وَلَمْ أُنْعِمْ أَنْ أُصَدِّقَهُمَا، فَخَرَجَتَا وَدَخَلَ عَلَىَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَقُلْتُ لَهُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ عَجُوزَيْنِ وَذَكَرْتُ لَهُ، فَقَالَ ‏ "‏ صَدَقَتَا، إِنَّهُمْ يُعَذَّبُونَ عَذَابًا تَسْمَعُهُ الْبَهَائِمُ كُلُّهَا ‏"‏‏.‏ فَمَا رَأَيْتُهُ بَعْدُ فِي صَلاَةٍ إِلاَّ تَعَوَّذَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ‏.‏

Усмон ибн Абу Шайба, Жарирдан, у Мансурдан, у Абу Воилдан, у Масруқдан, у Оишадан ривоят қилади: У: Менинг олдимга Мадина яҳудий кампирларидан икки кампир кирди ва менга: Албатта қабр аҳли ўз қабрларида азобланадилар, дедилар. Мен уларни ёлғонга чиқардйм ва уларни тасдиқлашни раво кўрмадйм. Улар чиқиб кетдилар, менинг олдимга Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кирдилар. Мен у кишига: Эй Расулуллаҳ, икки кампир... — деб буни у кишига зикр қилдйм. У киши: «Улар иккови рост айтди, албатта улар шундай азоб билан азобланадиларки, уни бутун ҳайвонлар эшитади» дедилар. Мен у кишини ундан кейин ҳеч бир намозда кўрмадйм, илло қабр азобидан паноҳ тиламасалар.