Саҳиҳи Муслим — 1864-ҳадис

Мусофир намози · Қуръанни моҳир кишига ўқиб бериш мустаҳаблиги

1864-ҳадисXalqaro 799Саҳиҳи Муслим · Мусофир намози

حَدَّثَنَا هَدَّابُ بْنُ خَالِدٍ، حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ لأُبَىٍّ ‏"‏ إِنَّ اللَّهَ أَمَرَنِي أَنْ أَقْرَأَ عَلَيْكَ ‏"‏ ‏.‏ قَالَ آللَّهُ سَمَّانِي لَكَ قَالَ ‏"‏ اللَّهُ سَمَّاكَ لِي ‏"‏ ‏.‏ قَالَ فَجَعَلَ أُبَىٌّ يَبْكِي ‏.‏

Анас ибн Молик (ривоят қилди)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Убаййга: «Албатта Аллаҳ менга — сенга (Қуръан) ўқишни буюрди» деди. У: «Аллаҳу мени сенга ном билан (атаб) айтдими?» деди. У: «Аллаҳу сени менга ном билан айтди» деди. (Ровий:) Бас Убайй йиғлай бошлади.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1865-ҳадисИймон китоби

Албатта Аллаҳ менга — сенга ‹Лам якунил-лазина кафару› (Баййина сураси)ни ўқишни буюрди (Аллаҳ) мени сенга ном билан айтдими? Ҳа

Саҳиҳул Бухорий, 3809-ҳадисАнсорлар фазилатлари

Албатта Аллаҳ менга сенга {Лам якуниллазина кафару}(сураси)ни ўқиб беришни буюрди (Аллаҳ) мени (исмимни) атадими? Ҳа

Саҳиҳи Муслим, 6342-ҳадисСаҳобалар фазилатлари

Албатта Аллаҳ азза ва жалла менга сенга (Қуръан) ўқиб беришимни буюрди. Аллаҳ сени менга атади

Сунани Термизий, 3792-ҳадисФазилатлар китоби

Албатта, Аллаҳ менга сенга «Лам якуниллазина кафару (Кофир бўлганлар... ажралиб чиқувчи бўлмадилар) Ва мени номи билан айтдими? Ҳа, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) менга айтдилар,

Саҳиҳул Бухорий, 4961-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Албатта Аллаҳ менга сенга Қуръан ўқиб беришимни буюрди Ҳа Ҳа

Саҳиҳул Бухорий, 4960-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Албатта Аллаҳ менга сенга Қуръан ўқиб беришни буюрди Аллаҳ сени менга (исмингни) тилга олди Лам якуниллазийна кафару мин аҳлил китоб