Саҳиҳи Муслим — 2357-ҳадис

Закот китоби · Маниҳанинг фазилати

2357-ҳадисXalqaro 1019Саҳиҳи Муслим · Закот китоби

حَدَّثَنَا زُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنْ أَبِي الزِّنَادِ، عَنِ الأَعْرَجِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، يَبْلُغُ بِهِ ‏ "‏ أَلاَ رَجُلٌ يَمْنَحُ أَهْلَ بَيْتٍ نَاقَةً تَغْدُو بِعُسٍّ وَتَرُوحُ بِعُسٍّ إِنَّ أَجْرَهَا لَعَظِيمٌ ‏"‏ ‏.‏

Абу Ҳурайра (ривоят қилди)ки, уни (Набийга) етказди: «Бир оилага — эрталаб бир идиш (сут) бериб, кечқурун бир идиш (сут) берадиган — бир туяни (маниҳа қилиб) берувчи киши йўқми? Албатта унинг ажри каттадир!» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам