Саҳиҳи Муслим — 2711-ҳадис

Рўза китоби · Аллаҳ йўлида рўза тутишнинг фазилати

2711-ҳадисXalqaro 1153Саҳиҳи Муслим · Рўза китоби

وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ رُمْحِ بْنِ الْمُهَاجِرِ، أَخْبَرَنِي اللَّيْثُ، عَنِ ابْنِ الْهَادِ، عَنْ سُهَيْلِ بْنِ، أَبِي صَالِحٍ عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ أَبِي عَيَّاشٍ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، - رضى الله عنه - قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ مَا مِنْ عَبْدٍ يَصُومُ يَوْمًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ إِلاَّ بَاعَدَ اللَّهُ بِذَلِكَ الْيَوْمِ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفًا ‏"‏ ‏.‏

Абу Саъид ал-Худрий (розияллаҳу анҳу) айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутган ҳар қанақа банда йўқки, Аллаҳ ўша кун (сабабли) унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йил) масофага узоқлаштирмаса» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 1623-ҳадисЖиҳод фазилатлари китоби

Бир банда Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кун (рўза) унинг юзидан дўзахни етмиш кузлик (масофа) узоқлаштирмай қолмайди,

Сунани Насоий, 2251-ҳадисРўза китоби

Бир банда Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллаҳ таоло ўша кун сабабли дўзахни унинг юзидан етмиш кузлик (масофа) узоқлаштирмасдан қолмайди,

Саҳиҳи Муслим, 2713-ҳадисРўза китоби

Ким Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллаҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йил) масофага узоқлаштиради

Саҳиҳул Бухорий, 2840-ҳадисЖиҳод китоби

Ким Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллаҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик) масофага узоқлаштиради

Сунани Насоий, 2252-ҳадисРўза китоби

Ким Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллаҳ ўша кун сабабли жаҳаннам иссиғини унинг юзидан етмиш кузлик (масофа) узоқлаштиради,

Сунани Насоий, 2253-ҳадисРўза китоби

Ким Аллаҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллаҳ ўша кун сабабли дўзахни унинг юзидан етмиш кузлик (масофа) узоқлаштиради,