حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، قَالَ قَرَأْتُ عَلَى مَالِكٍ عَنْ نُعَيْمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " عَلَى أَنْقَابِ الْمَدِينَةِ مَلاَئِكَةٌ لاَ يَدْخُلُهَا الطَّاعُونُ وَلاَ الدَّجَّالُ " .
Бизга Яҳё ибн Яҳё ривоят қилди, у деди: Моликка Нуайм ибн Абдуллаҳдан, у Абу Ҳурайрадан (ривоят қилганини) ўқиб бердим, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Мадинанинг кириш йўлларида (анқобида) малоикалар бор; унга тоун (вабо) ҳам, Дажжол ҳам кирмайди» деди.