حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، وَعُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ سَعِيدٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُعْرَفُ بِهِ " .
Бизга Муҳаммад ибн ал-Мусанно ва Убайдуллаҳ ибн Саъид ривоят қилиб дедилар: Бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий Шуъбадан, у Собитдан, у Анасдан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчи учун қиёмат куни бир байроқ бўлади, у шу билан танитилади» дедилар.