وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، وَابْنُ، بَشَّارٍ - وَاللَّفْظُ لاِبْنِ الْمُثَنَّى - قَالاَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ، بْنُ جَعْفَرٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ سَعْدِ بْنِ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ كُنْتُ أَسْمَعُ أَنَّهُ لَنْ يَمُوتَ نَبِيٌّ حَتَّى يُخَيَّرَ بَيْنَ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ - قَالَتْ - فَسَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ وَأَخَذَتْهُ بُحَّةٌ يَقُولُ { مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا} قَالَتْ فَظَنَنْتُهُ خُيِّرَ حِينَئِذٍ .
Бизга Муҳаммад ибн ал-Мусанно ва ибн Башшор ривоят қилди — матн ибн ал-Мусанноники: улар: «Бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ривоят қилди: бизга Шуъба, Саъд ибн Иброҳимдан, у Урвадан, у Оишадан ривоят қилди» деди. У деди: Мен ҳеч бир набий дунё билан охират орасида ихтиёр қўйилмагунча вафот этмайди деган (гапни) эшитар эдим. У деди: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг у киши вафот этган касалликларида, овозлари бўғиқ ҳолда шу (оятни) ўқиётганларини эшитдим: ‹Аллаҳ неъмат ато этган зотлар — набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга (бўлади). Улар қандай яхши ҳамроҳдир!› У деди: Мен шунда у киши (дунё билан охират орасида) ихтиёр қўйилди деб гумон қилдим.