حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ مُعَاذٍ الْعَنْبَرِيُّ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَدِيٍّ، - وَهُوَ ابْنُ ثَابِتٍ - قَالَ سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ يَزِيدَ، يُحَدِّثُ عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم خَرَجَ إِلَى أُحُدٍ فَرَجَعَ نَاسٌ مِمَّنْ كَانَ مَعَهُ فَكَانَ أَصْحَابُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِيهِمْ فِرْقَتَيْنِ قَالَ بَعْضُهُمْ نَقْتُلُهُمْ . وَقَالَ بَعْضُهُمْ لاَ . فَنَزَلَتْ { فَمَا لَكُمْ فِي الْمُنَافِقِينَ فِئَتَيْنِ}
Бизга Убайдуллаҳ ибн Муъоз Анбарий ҳадис айтди, бизга отам ҳадис айтди, бизга Шуъба Адийдан — у ибн Собит — ҳадис айтди, у айтди: мен Абдуллаҳ ибн Язиднинг Зайд ибн Собитдан ҳадис айтаётганини эшитдим: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Уҳуд (жанги)га чиқдилар, шунда у киши билан бирга бўлганлардан бир гуруҳ одам қайтиб кетди. Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари улар (қайтганлар) ҳақида икки фирқага бўлиндилар. Баъзилари: «Уларни ўлдирамиз» деди, баъзилари: «Йўқ» деди. Шунда: «Сизларга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида икки фирқа бўлиб қолдингизлар?» (ояти) нозил бўлди.