حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مُطِيعٍ، حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، عَنْ أَبِي بِشْرٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، قَالَ قُلْتُ لاِبْنِ عَبَّاسٍ سُورَةُ التَّوْبَةِ قَالَ آلتَّوْبَةِ قَالَ بَلْ هِيَ الْفَاضِحَةُ مَا زَالَتْ تَنْزِلُ وَمِنْهُمْ وَمِنْهُمْ . حَتَّى ظَنُّوا أَنْ لاَ يَبْقَى مِنَّا أَحَدٌ إِلاَّ ذُكِرَ فِيهَا . قَالَ قُلْتُ سُورَةُ الأَنْفَالِ قَالَ تِلْكَ سُورَةُ بَدْرٍ . قَالَ قُلْتُ فَالْحَشْرُ قَالَ نَزَلَتْ فِي بَنِي النَّضِيرِ .
Менга Абдуллаҳ ибн Мутиъ ривоят қилди, бизга Ҳушайм ривоят қилди, у Абу Бишрдан, у Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилди, у деди: Мен Ибн Аббосга: «Тавба сураси», дедим. У: «Тавбами?» деди. (Сўнг): «Йўқ, у Фозиҳа (шарманда қилувчи) сурадир. У ‹ва улардан, ва улардан› деб нозил бўлаверди, ҳатто улар биздан унда зикр қилинмаган бирор киши қолмайди, деб ўйладилар», деди. (Саъид) деди: Мен: «Анфол сураси (қандай)?» дедим. У: «У Бадр сурасидир», деди. (Саъид) деди: Мен: «Ҳашр (сураси-чи)?» дедим. У: «У Бану Назийр ҳақида нозил бўлди», деди.