Сунани Насоий — 1268-ҳадис

Саҳв китоби · Ўнг қўлнинг икки бармоғини юмиб, ўрта ва бош бармоқдан ҳалқа қилиш

1268-ҳадисСунани Насоий · Саҳв китоби

أَخْبَرَنَا سُوَيْدُ بْنُ نَصْرٍ، قَالَ أَنْبَأَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْمُبَارَكِ، عَنْ زَائِدَةَ، قَالَ حَدَّثَنَا عَاصِمُ بْنُ كُلَيْبٍ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبِي أَنَّ وَائِلَ بْنَ حُجْرٍ، قَالَ قُلْتُ لأَنْظُرَنَّ إِلَى صَلاَةِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَيْفَ يُصَلِّي فَنَظَرْتُ إِلَيْهِ فَوَصَفَ قَالَ ثُمَّ قَعَدَ وَافْتَرَشَ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَوَضَعَ كَفَّهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ وَرُكْبَتِهِ الْيُسْرَى وَجَعَلَ حَدَّ مِرْفَقِهِ الأَيْمَنِ عَلَى فَخِذِهِ الْيُمْنَى ثُمَّ قَبَضَ اثْنَتَيْنِ مِنْ أَصَابِعِهِ وَحَلَّقَ حَلْقَةً ثُمَّ رَفَعَ أُصْبُعَهُ فَرَأَيْتُهُ يُحَرِّكُهَا يَدْعُو بِهَا ‏.‏ مُخْتَصَرٌ ‏.‏

Бизга Сувайд ибн Наср хабар бериб, деди: бизга Абдуллаҳ ибн ал-Муборак, Зоидадан хабар берди, у деди: бизга Осим ибн Кулайб ривоят қилиб, деди: менга отам ривоят қилдики, Воил ибн Ҳужр деди: Мен: «Албатта Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозларига, қандай ўқишларига қарайман,» дедим. Бас, У кишига қарадим. (Воилнинг отаси намозни) таърифлади ва деди: Сўнг У ўтириб, чап оёқларини ёздилар (ётқиздилар) ва чап кафтларини чап сонлари ҳамда тиззаларига қўйдилар, ўнг тирсакларининг учини ўнг сонларига қўйдилар. Сўнг бармоқларидан иккитасини юмиб, ҳалқа қилдилар, кейин (кўрсаткич) бармоқларини кўтардилар. Мен У кишининг уни қимирлатиб, у билан дуо қилаётганларини кўрдим. (Бу) қисқартирилган (ривоят).

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 1265-ҳадисСаҳв китоби

Албатта Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозларига, қандай ўқишларига қарайман,

Сунани Абу Довуд, 726-ҳадисНамоз китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг намозини, қандай намоз ўқишларини албатта кўраман

Сунани Насоий, 1102-ҳадисТатбиқ китоби

Албатта, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг намозларига қарайман, Самиаллаҳу лиман ҳамидаҳ (Аллаҳ Ўзига ҳамд айтганни эшитди),

Сунани Насоий, 1151-ҳадисТатбиқ китоби

Мен сизларга Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг қандай намоз ўқиганини кўрсатишни истайман,

Саҳиҳул Бухорий, 4570-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг намозини албатта кўраман.

Саҳиҳул Бухорий, 40-ҳадисИймон китоби

Аллаҳга қасамки, мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан бирга Маккага қарата намоз ўқидим, деб гувоҳлик бераман,