أَخْبَرَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ سُفْيَانَ، قَالَ حَدَّثَنِي أَبُو إِسْحَاقَ، عَنْ نَاجِيَةَ بْنِ كَعْبٍ، عَنْ عَلِيٍّ، قَالَ قُلْتُ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، إِنَّ عَمَّكَ الشَّيْخَ الضَّالَّ مَاتَ، فَمَنْ يُوَارِيهِ قَالَ : " اذْهَبْ فَوَارِ أَبَاكَ وَلاَ تُحْدِثَنَّ حَدَثًا حَتَّى تَأْتِيَنِي " . فَوَارَيْتُهُ ثُمَّ جِئْتُ فَأَمَرَنِي فَاغْتَسَلْتُ وَدَعَا لِي، وَذَكَرَ دُعَاءً لَمْ أَحْفَظْهُ .
Бизга Убайдуллаҳ ибн Саид хабар бериб деди: бизга Яҳё, Суфёндан ривоят қилиб деди: менга Абу Ишоқ ривоят қилиб, Ножия ибн Каъбдан, у Алидан (ривоят қилдики), у деди: Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га: «Сизнинг адашган кекса амакингиз вафот этди, уни ким дафн қилади?» дедим. (Расулуллаҳ): «Бориб, отангни дафн қил ва менга келмагунингча ҳеч нарса қилма,» дедилар. Мен уни дафн қилдим, сўнг келдим. (Расулуллаҳ) менга (ғусл қилишни) буюрдилар, мен ғусл қилдим. (Сўнг) мен учун дуо қилдилар ва мен ёдлаб қола олмаган бир дуони айтдилар.