Сунани Насоий — 2842-ҳадис

Ҳаж китоби · Бундан қайтариш

2842-ҳадисСунани Насоий · Ҳаж китоби

أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ نُبَيْهِ بْنِ وَهْبٍ، أَنَّ أَبَانَ بْنَ عُثْمَانَ، قَالَ سَمِعْتُ عُثْمَانَ بْنَ عَفَّانَ، يَقُولُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لاَ يَنْكِحُ الْمُحْرِمُ وَلاَ يَخْطُبُ وَلاَ يُنْكِحُ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Қутайба, Моликдан, у Нофедан, у Нубайҳ ибн Ваҳбдан хабар бердики, Абон ибн Усмон деди: мен Усмон ибн Аффон (розияллаҳу анҳу)нинг шундай деганини эшитдим: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Иҳромдаги киши (уйланиш учун) никоҳ қилмайди, (хотинга) совчи қўймайди ва (бошқани) никоҳлаб қўймайди,» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам