أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَرْمِي الْجِمَارَ بِمِثْلِ حَصَى الْخَذْفِ .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор хабар берди, у деди: бизга Яҳё, Ибн Журайждан, у Абуз-Зубайрдан, у Жобир (розияллаҳу анҳу)дан ривоят қилди, у деди: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни жамраларга бармоқ орасидан отиладиган кичкина тошчага ўхшаш (тошлар) билан тош отаётганларини кўрдим.