Сунани Насоий — 3586-ҳадис

Отлар, пойга ва ўқ отиш китоби · Пойга соврини

3586-ҳадисСунани Насоий · Отлар, пойга ва ўқ отиш китоби

أَخْبَرَنَا سَعِيدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ أَبُو عُبَيْدِ اللَّهِ الْمَخْزُومِيُّ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنِ ابْنِ أَبِي ذِئْبٍ، عَنْ نَافِعِ بْنِ أَبِي نَافِعٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ لاَ سَبَقَ إِلاَّ فِي نَصْلٍ أَوْ خُفٍّ أَوْ حَافِرٍ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Саид ибн Абдурраҳмон Абу Убайдиллаҳ ал-Махзумий хабар бериб, деди: бизга Суфён, Ибн Абу Зиъбдан, у Нофиъ ибн Абу Нофиъдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилдики, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «(Пойгада ғолиб бўлгани учун) фақат ўқ (учи) ёки туя товони ёки туёқда (пойга соврини) бўлади (бошқа нарсада эмас),» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам