حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ قَابُوسِ بْنِ أَبِي ظَبْيَانَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " إِنَّ الَّذِي لَيْسَ فِي جَوْفِهِ شَيْءٌ مِنَ الْقُرْآنِ كَالْبَيْتِ الْخَرِبِ " . هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, у деди: бизга Жарир ривоят қилди, у Қобус ибн Абу Забёндан, у отасидан, у Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Албатта, ичида (қалбида) Қуръандан бирор нарса бўлмаган киши вайрон бўлган уй кабидир,» дедилар. Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.