حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا أَبُو الأَحْوَصِ، عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي عَلَى الْخُمْرَةِ . قَالَ وَفِي الْبَابِ عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ وَابْنِ عُمَرَ وَأُمِّ سُلَيْمٍ وَعَائِشَةَ وَمَيْمُونَةَ وَأُمِّ كُلْثُومٍ بِنْتِ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الأَسَدِ وَلَمْ تَسْمَعْ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَأُمِّ سَلَمَةَ . قَالَ أَبُو عِيسَى حَدِيثُ ابْنِ عَبَّاسٍ حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَبِهِ يَقُولُ بَعْضُ أَهْلِ الْعِلْمِ . وَقَالَ أَحْمَدُ وَإِسْحَاقُ قَدْ ثَبَتَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم الصَّلاَةُ عَلَى الْخُمْرَةِ . قَالَ أَبُو عِيسَى وَالْخُمْرَةُ هُوَ حَصِيرٌ قَصِيرٌ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, у деди: бизга Абул-Аҳвас ривоят қилди, Симок ибн Ҳарбдан, у Икримадан, у Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) хумра устида намоз ўқир эдилар. (Термизий) деди: бу бобда Умм Ҳабиба, Ибн Умар, Умм Сулайм, Оиша, Маймуна, Абдуласад ўғли Абу Саламанинг қизи Умм Кулсум — у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан эшитмаган — ва Умм Саламадан (ҳам ривоятлар) бор. Абу Исо (Термизий) деди: Ибн Аббос ҳадиси ҳасан саҳиҳ ҳадисдир. Илм аҳлининг баъзилари шуни айтадилар. Аҳмад ва Ишоқ: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан хумра устида намоз ўқиш собит бўлган, дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: хумра — кичик бўйрадир.