حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، حَدَّثَنَا ابْنُ لَهِيعَةَ، عَنْ أَبِي يُونُسَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ مَا رَأَيْتُ شَيْئًا أَحْسَنَ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَأَنَّ الشَّمْسَ تَجْرِي فِي وَجْهِهِ وَمَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَسْرَعَ فِي مَشْيِهِ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَأَنَّمَا الأَرْضُ تُطْوَى لَهُ إِنَّا لَنُجْهِدُ أَنْفُسَنَا وَإِنَّهُ لَغَيْرُ مُكْتَرِثٍ . قَالَ هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ .
Бизга Қутайба ривоят қилди, у деди: бизга Ибн Лаҳиъа ривоят қилди, у Абу Юнусдан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан кўра чиройлироқ нарсани кўрмадим, гўё қуёш у зотнинг юзларида югуриб турарди. Ва мен юришида Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан кўра тезроқ бировни кўрмадим, гўё ер у зот учун (оёғи остида) йиғиб қўйилардек эди. Биз ўзимизни қийнаб (етиб олишга ҳаракат қилар) эдик, у зот эса парво қилмас эдилар.» У (Абу Исо) деди: бу ҳадис ғарибдир.