Зиммий йил ўртасида ислом қабул қилса, жизя борми

Xiroj va boshqaruv · 2 ҳадис

باب فِي الذِّمِّيِّ يُسْلِمُ فِي بَعْضِ السَّنَةِ هَلْ عَلَيْهِ جِزْيَةٌ

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْجَرَّاحِ، عَنْ جَرِيرٍ، عَنْ قَابُوسَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لَيْسَ عَلَى الْمُسْلِمِ جِزْيَةٌ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Абдуллаҳ ибн Жарроҳ Жарийрдан, у Қобусдан, у отасидан, у Ибн Аббосдан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон зиммасига жизя йўқ», дедилар.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ كَثِيرٍ، قَالَ سُئِلَ سُفْيَانُ عَنْ تَفْسِيرِ، هَذَا فَقَالَ إِذَا أَسْلَمَ فَلاَ جِزْيَةَ عَلَيْهِ ‏.‏

Бизга Муҳаммад ибн Касир ривоят қилди. У деди: Суфёндан бу (ҳадис)нинг тафсири сўралди. У: «Исломни қабул қилса, унинг зиммасида жизя йўқ», деди.