حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ عَاصِمٍ، وَحُصَيْنٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ أَقَامَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم تِسْعَةَ عَشَرَ يَقْصُرُ، فَنَحْنُ إِذَا سَافَرْنَا تِسْعَةَ عَشَرَ قَصَرْنَا، وَإِنْ زِدْنَا أَتْمَمْنَا.
Мусо ибн Исмоил бизга айтди: Абу Авона бизга айтди, Осим ва Ҳусайндан, у Икримадан, у Ибн Аббос розияллаҳу анҳумадан: У деди: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (сафарда) ўн тўққиз (кун) қисқартириб турдилар. Биз ҳам сафар қилсак, ўн тўққиз (кун)гача қисқартирамиз, ундан зиёда қилсак, тўкис ўқиймиз.
Абу Маъмар бизга айтди: Абдулворис бизга айтди: Яҳё ибн Абу Ишоқ бизга айтди: Мен Анасни шундай деганини эшитдим: Биз Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам билан Мадинадан Маккага чиқдик, у зот Мадинага қайтгунимизча икки-икки ракатдан ўқир эдилар. Мен: ‹Маккада (бир муддат) турдингизми?› дедим. У: ‹Биз унда ўн (кун) турдик›, деди.