حَدَّثَنَا عُثْمَانُ، قَالَ حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ مُجَاهِدٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ مَرَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِحَائِطٍ مِنْ حِيطَانِ الْمَدِينَةِ أَوْ مَكَّةَ، فَسَمِعَ صَوْتَ إِنْسَانَيْنِ يُعَذَّبَانِ فِي قُبُورِهِمَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " يُعَذَّبَانِ، وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ "، ثُمَّ قَالَ " بَلَى، كَانَ أَحَدُهُمَا لاَ يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ، وَكَانَ الآخَرُ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ ". ثُمَّ دَعَا بِجَرِيدَةٍ فَكَسَرَهَا كِسْرَتَيْنِ، فَوَضَعَ عَلَى كُلِّ قَبْرٍ مِنْهُمَا كِسْرَةً. فَقِيلَ لَهُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لِمَ فَعَلْتَ هَذَا قَالَ " لَعَلَّهُ أَنْ يُخَفَّفَ عَنْهُمَا مَا لَمْ تَيْبَسَا أَوْ إِلَى أَنْ يَيْبَسَا ".
Бизга Усмон ривоят қилди, у деди: бизга Жарир, Мансурдан, у Мужоҳиддан, у Ибн Аббосдан ривоят қилди, у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Мадина ёки Макка деворларидан (боғларидан) бирининг ёнидан ўтдилар ва икки инсоннинг қабрларида азобланаётган овозини эшитдилар. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «(Бу иккаласи) азобланяпти, лекин (ўзларича) катта (иш) деб ҳисоблаган нарсада азобланаётгани йўқ,» дедилар, сўнг: «Йўқ (аслида катта): улардан бири сийдигидан сақланмас эди; иккинчиси эса чақимчилик билан юрарди,» дедилар. Сўнг бир (хурмо) шохини сўраб, уни иккига синдирдилар ва улардан ҳар бир қабрига биттадан (бўлак) қўйдилар. У кишига: «Эй Расулуллаҳ, нега буни қилдингиз?» дейилди. У: «Эҳтимол, улар қуримагунча (азоблари) енгиллатилади,» дедилар.