Ҳожатхонага киришда айтиладиган дуо

Tahorat kitobi · 1 ҳадис

باب مَا يَقُولُ عِنْدَ الْخَلاَءِ

حَدَّثَنَا آدَمُ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ بْنِ صُهَيْبٍ، قَالَ سَمِعْتُ أَنَسًا، يَقُولُ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْخَلاَءَ قَالَ ‏ "‏ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ ‏"‏‏.‏ تَابَعَهُ ابْنُ عَرْعَرَةَ عَنْ شُعْبَةَ‏.‏ وَقَالَ غُنْدَرٌ عَنْ شُعْبَةَ إِذَا أَتَى الْخَلاَءَ‏.‏ وَقَالَ مُوسَى عَنْ حَمَّادٍ إِذَا دَخَلَ‏.‏ وَقَالَ سَعِيدُ بْنُ زَيْدٍ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْخُلَ‏.‏

Бизга Одам ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба, Абдулазиз ибн Суҳайбдан ривоят қилди, у деди: мен Анасни шундай деганини эшитдим: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ҳожатхонага кирганларида: «Аллаҳим, мен эркак ва урғочи шайтонлардан Сенга паноҳ тилайман,» дердилар. Уни Ибн Аръара Шуъбадан (ривоят қилиб) мутоба қилди. Ғундар Шуъбадан: «ҳожатхонага келганларида» деди. Мусо Ҳаммоддан: «кирганларида» деди. Саид ибн Зайд: бизга Абдулазиз: «кирмоқчи бўлганларида» (деб) ривоят қилди, деди.