Янги хурмони бодринг билан ейиш

Taom kitobi · 2 ҳадис

باب الرُّطَبِ بِالْقِثَّاءِ

حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ جَعْفَرِ بْنِ أَبِي طَالِبٍ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَأْكُلُ الرُّطَبَ بِالْقِثَّاءِ‏.‏

Абдулазиз ибн Абдуллаҳ: Менга Иброҳим ибн Саъд, у отасидан, у Абдуллаҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толибдан (розияллаҳу анҳумо) айтиб берди: У: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг янги хурмо (рутаб)ни бодринг (қиссо) билан еяётганларини кўрдим, деди.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الصَّبَّاحِ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ زَكَرِيَّاءَ، عَنْ عَاصِمٍ، عَنْ أَبِي عُثْمَانَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ قَسَمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَيْنَنَا تَمْرًا فَأَصَابَنِي مِنْهُ خَمْسٌ أَرْبَعُ تَمَرَاتٍ وَحَشَفَةٌ، ثُمَّ رَأَيْتُ الْحَشَفَةَ هِيَ أَشَدُّهُنَّ لِضِرْسِي‏.‏

Муҳаммад ибнус Саббоҳ, Исмоил ибн Закариёдан, у Осимдан, у Абу Усмондан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам биз орасида хурмо тақсимладилар, менга ундан беш — тўрт дона хурмо ва бир қуруқ (сифатсиз) — тегди. Сўнг мен қуруқ(хурмо)нинг тишим учун (чайнашда) энг қаттиқи (лекин тўқ тутувчи)эканини кўрдим.