حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا إِسْمَاعِيلُ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ مَسْرُوقٍ، أَنَّهُ أَتَى عَائِشَةَ، فَقَالَ لَهَا يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ إِنَّ رَجُلاً يَبْعَثُ بِالْهَدْىِ إِلَى الْكَعْبَةِ، وَيَجْلِسُ فِي الْمِصْرِ، فَيُوصِي أَنْ تُقَلَّدَ بَدَنَتُهُ، فَلاَ يَزَالُ مِنْ ذَلِكَ الْيَوْمِ مُحْرِمًا حَتَّى يَحِلَّ النَّاسُ. قَالَ فَسَمِعْتُ تَصْفِيقَهَا مِنْ وَرَاءِ الْحِجَابِ فَقَالَتْ لَقَدْ كُنْتُ أَفْتِلُ قَلاَئِدَ هَدْىِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَيَبْعَثُ هَدْيَهُ إِلَى الْكَعْبَةِ، فَمَا يَحْرُمُ عَلَيْهِ مِمَّا حَلَّ لِلرِّجَالِ مِنْ أَهْلِهِ، حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ.
Аҳмад ибн Муҳаммад, Абдуллаҳдан, у Исмоилдан, у Шаъбийдан, у Масруқдан ривоят қилади: У Оишанинг олдига келиб, унга: Эй мўминлар онаси, бир киши Каъбага ҳадя (қурбонлик) юборади ва ўзи шаҳарда (қолади), ўз туяси (баданаси)га қилода (белги) тақилишини васият қилади. У ўша кундан бошлаб, то одамлар (иҳромдан) чиқгунигча муҳрим (иҳромда) бўлиб турадими? деди. (Масруқ) айтди: Мен унинг чапак чалганини ҳижоб ортидан эшитдим. У: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳадя(қурбонлик)си қилодаларини эшар эдим, у киши ҳадясини Каъбага юборардилар, унга — то одамлар қайтгунигча — ўз аҳлидан эркакларга ҳалол бўлган нарсадан ҳеч нарса ҳаром бўлмас эди, деди.