Саҳиҳул Бухорий — 5566-ҳадис

Қурбонлик китоби · Ҳадйини сўйишга юборган кишига тақиқ йўқ

5566-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Қурбонлик китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مُحَمَّدٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا إِسْمَاعِيلُ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ مَسْرُوقٍ، أَنَّهُ أَتَى عَائِشَةَ، فَقَالَ لَهَا يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ إِنَّ رَجُلاً يَبْعَثُ بِالْهَدْىِ إِلَى الْكَعْبَةِ، وَيَجْلِسُ فِي الْمِصْرِ، فَيُوصِي أَنْ تُقَلَّدَ بَدَنَتُهُ، فَلاَ يَزَالُ مِنْ ذَلِكَ الْيَوْمِ مُحْرِمًا حَتَّى يَحِلَّ النَّاسُ‏.‏ قَالَ فَسَمِعْتُ تَصْفِيقَهَا مِنْ وَرَاءِ الْحِجَابِ فَقَالَتْ لَقَدْ كُنْتُ أَفْتِلُ قَلاَئِدَ هَدْىِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَيَبْعَثُ هَدْيَهُ إِلَى الْكَعْبَةِ، فَمَا يَحْرُمُ عَلَيْهِ مِمَّا حَلَّ لِلرِّجَالِ مِنْ أَهْلِهِ، حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ‏.‏

Аҳмад ибн Муҳаммад, Абдуллаҳдан, у Исмоилдан, у Шаъбийдан, у Масруқдан ривоят қилади: У Оишанинг олдига келиб, унга: Эй мўминлар онаси, бир киши Каъбага ҳадя (қурбонлик) юборади ва ўзи шаҳарда (қолади), ўз туяси (баданаси)га қилода (белги) тақилишини васият қилади. У ўша кундан бошлаб, то одамлар (иҳромдан) чиқгунигча муҳрим (иҳромда) бўлиб турадими? деди. (Масруқ) айтди: Мен унинг чапак чалганини ҳижоб ортидан эшитдим. У: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳадя(қурбонлик)си қилодаларини эшар эдим, у киши ҳадясини Каъбага юборардилар, унга — то одамлар қайтгунигча — ўз аҳлидан эркакларга ҳалол бўлган нарсадан ҳеч нарса ҳаром бўлмас эди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 2794-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг қурбонлик бўйинбоғларини эшар эдим, сўнг у зот эҳромдаги киши тийиладиган нарсаларнинг ҳеч биридан ўзларини тиймас эдилар.

Сунани Насоий, 2778-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадийига қалодаларни эшардим, сўнгра у киши ҳадийини (қалода билан) белгилаб, уни (Маккага) жўнатардилар, кейин эса (уйда) қолиб, иҳромдаги киши тарк қиладиган…

Сунани Абу Довуд, 2687-ҳадисЖиҳод китоби

Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг боғлаб туриб (сабр) ўлдиришдан қайтарганини эшитганман. Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар бир товуқ бўлганда ҳам, мен уни боғлаб туриб (сабр билан)…

Сунани Термизий, 909-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадйларининг қилодаларини эшар эдим, уларнинг ҳаммаси қўй эди, сўнг У эҳромга кирмас эдилар. Абу Исо (Термизий) деди: Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Набий (соллаллаҳу алайҳи…

Саҳиҳи Муслим, 3206-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадийининг қиладаларини қўлларим билан эшардим, сўнг у уни жўнатарди, ҳадийи наҳр қилинмагунча муҳрим четланадиган бирор нарсадан четланмасди.

Сунани Абу Довуд, 1838-ҳадисҲаж китоби

у мавсум (ҳаж) амири эди — уларига (кўзларига) нима қилишини сўраб одам юборди. У деди: ‹Уларни сабр (алое) билан боғла (сурт), зеро мен Усмон розияллаҳу анҳунинг буни Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан…