Исмоил ибн Абдуллаҳ: Менга Молик ибн Анас, у Ишоқ ибн Абдуллаҳ ибн Абу Талҳадан, у Анас ибн Моликдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: У: Мен Абу Убайда, Абу Талҳа ва Убай ибн Каъбга ярим пишган хурмо ва хурмо фазихини (ичимлигини) ичирар эдим. Шунда уларга бир келувчи келиб: Албатта хамр ҳаром қилинди, деди. Абу Талҳа: Тур, эй Анас, уни тўк, деди. Мен уни тўкдим, деди.
Мусаддад, Муътамирдан, у отасидан: Анасни эшитдим: У: Мен қабила (аҳли) устида туриб — амакиларим (учун) ва мен уларнинг энг кичиги эдим — уларга фазих ичирар эдим. Шунда: Хамр ҳаром қилинди, дейилди. Улар: Уни тўк, дедилар. Мен уни тўкдим, деди. Мен Анасга: Уларнинг ичимлиги нима эди? дедим. У: Пишган хурмо (рутаб) ва ярим пишган хурмо (буср), деди. Абу Бакр ибн Анас: У уларнинг хамри эди, деди. Анас буни инкор қилмади. Баъзи дўстларим менга айтиб бердиларки, улар Анаснинг: У ўша кунлари уларнинг хамри эди, деяётганини эшитган.
Муҳаммад ибн Абу Бакр Муқаддамий, Юсуф Абу Маъшар Барродан: Саид ибн Убайдуллаҳни эшитдим: Менга Бакр ибн Абдуллаҳ айтиб берди: Анас ибн Молик уларга: Хамр ҳаром қилинди, ўша кунлари хамр — ярим пишган хурмо ва хурмо эди, деб айтиб берди.