Бемор олдида намоз вақти кирса жамоат бўлиб ўқиш

Bemorlar kitobi · 1 ҳадис

باب إِذَا عَادَ مَرِيضًا فَحَضَرَتِ الصَّلاَةُ فَصَلَّى بِهِمْ جَمَاعَةً

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا يَحْيَى، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبِي، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهِ نَاسٌ يَعُودُونَهُ فِي مَرَضِهِ فَصَلَّى بِهِمْ جَالِسًا فَجَعَلُوا يُصَلُّونَ قِيَامًا، فَأَشَارَ إِلَيْهِمِ اجْلِسُوا، فَلَمَّا فَرَغَ قَالَ ‏ "‏ إِنَّ الإِمَامَ لَيُؤْتَمُّ بِهِ، فَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا وَإِذَا رَفَعَ فَارْفَعُوا، وَإِنْ صَلَّى جَالِسًا فَصَلُّوا جُلُوسًا ‏"‏‏.‏ قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ قَالَ الْحُمَيْدِيُّ هَذَا الْحَدِيثُ مَنْسُوخٌ لأَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم آخِرَ مَا صَلَّى صَلَّى قَاعِدًا وَالنَّاسُ خَلْفَهُ قِيَامٌ‏.‏

Муҳаммад ибнул Мусанно, Яҳёдан: Бизга Ҳишом айтиб берди: Менга отам, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) хабар берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига касалликларида баъзи одамлар уни йўқлаб кирдилар. У киши уларга ўтирган ҳолда (имом бўлиб) намоз ўқидилар, улар эса тик турған ҳолда ўқий бошладилар. У киши уларга: Ўтиринглар, деб ишора қилдилар. (Намоздан) бўшаганларидан кейин: «Албатта имомга иқтидо қилинади (эргашилади): у рукуъ қилса, рукуъ қилинглар; у (бошини) кўтарса, кўтаринглар; у ўтирган ҳолда ўқиса, ўтирган ҳолда ўқинглар» дедилар. Абу Абдуллаҳ (Бухорий): Ҳумайдий: Бу ҳадис мансух (бекор қилинган)дир, чунки Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам охирги марта ўқиганларида ўтирган ҳолда ўқидилар, одамлар эса уларнинг ортида тик турган эдилар, деди.