Саҳиҳул Бухорий — 5658-ҳадис

Беморлар китоби · Бемор олдида намоз вақти кирса жамоат бўлиб ўқиш

5658-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Беморлар китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا يَحْيَى، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبِي، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهِ نَاسٌ يَعُودُونَهُ فِي مَرَضِهِ فَصَلَّى بِهِمْ جَالِسًا فَجَعَلُوا يُصَلُّونَ قِيَامًا، فَأَشَارَ إِلَيْهِمِ اجْلِسُوا، فَلَمَّا فَرَغَ قَالَ ‏ "‏ إِنَّ الإِمَامَ لَيُؤْتَمُّ بِهِ، فَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا وَإِذَا رَفَعَ فَارْفَعُوا، وَإِنْ صَلَّى جَالِسًا فَصَلُّوا جُلُوسًا ‏"‏‏.‏ قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ قَالَ الْحُمَيْدِيُّ هَذَا الْحَدِيثُ مَنْسُوخٌ لأَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم آخِرَ مَا صَلَّى صَلَّى قَاعِدًا وَالنَّاسُ خَلْفَهُ قِيَامٌ‏.‏

Муҳаммад ибнул Мусанно, Яҳёдан: Бизга Ҳишом айтиб берди: Менга отам, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) хабар берди: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига касалликларида баъзи одамлар уни йўқлаб кирдилар. У киши уларга ўтирган ҳолда (имом бўлиб) намоз ўқидилар, улар эса тик турған ҳолда ўқий бошладилар. У киши уларга: Ўтиринглар, деб ишора қилдилар. (Намоздан) бўшаганларидан кейин: «Албатта имомга иқтидо қилинади (эргашилади): у рукуъ қилса, рукуъ қилинглар; у (бошини) кўтарса, кўтаринглар; у ўтирган ҳолда ўқиса, ўтирган ҳолда ўқинглар» дедилар. Абу Абдуллаҳ (Бухорий): Ҳумайдий: Бу ҳадис мансух (бекор қилинган)дир, чунки Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам охирги марта ўқиганларида ўтирган ҳолда ўқидилар, одамлар эса уларнинг ортида тик турган эдилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 688-ҳадисАзон китоби

Албатта имом унга эргашилиш учун (тайинлангандир). У руку қилса, сиз ҳам руку қилинглар; у (бошини) кўтарса, сиз ҳам кўтаринглар; у ўтириб ўқиса, сиз ҳам ўтириб ўқинглар

Саҳиҳул Бухорий, 1113-ҳадисНамозни қисқартириш

Албатта имом унга эргашилиш учун (тайинлангандир). У руку қилса, сиз ҳам руку қилинглар; у (бошини) кўтарса, сиз ҳам кўтаринглар

Саҳиҳул Бухорий, 1236-ҳадисНамоздаги унутиш (саҳв саждаси)

Албатта имом унга эргашилиш учун (тайинлангандир). У руку қилса, сиз ҳам руку қилинглар; у (бошини) кўтарса, сиз ҳам кўтаринглар

Саҳиҳул Бухорий, 732-ҳадисАзон китоби

Албатта имом унга эргашилиш учун (тайинлангандир). У тик туриб ўқиса, сиз ҳам тик туриб ўқинглар; у руку қилса, сиз ҳам руку қилинг; у (бошини) кўтарса, сиз ҳам кўтаринглар; у сажда қилса, сиз ҳам сажда…

Сунани Абу Довуд, 605-ҳадисНамоз китоби

Имом унга эргашилиши учун тайинланган. Бас, агар у руку қилса, сиз ҳам руку қилинг; агар бошини кўтарса, сиз ҳам кўтаринг; агар ўтириб намоз ўқиса, сиз ҳам ўтириб ўқинг

Саҳиҳул Бухорий, 689-ҳадисАзон китоби

Албатта имом унга эргашилиш учун (тайинлангандир). У тик туриб ўқиса, сиз ҳам тик туриб ўқинглар; у руку қилса, сиз ҳам руку қилинглар; у (бошини) кўтарса, сиз ҳам кўтаринглар; у: ‹Самиъаллаҳу лиман ҳамидаҳ›…