باب تَقْلِيمِ الأَظْفَارِ
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ أَبِي رَجَاءٍ، حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ سُلَيْمَانَ، قَالَ سَمِعْتُ حَنْظَلَةَ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " مِنَ الْفِطْرَةِ حَلْقُ الْعَانَةِ، وَتَقْلِيمُ الأَظْفَارِ، وَقَصُّ الشَّارِبِ ".
Аҳмад ибн Абу Ражў, Ишоқ ибн Сулаймондан: Ҳанзалани эшитдим, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо) ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Фитратдан — (аврат сочини) олдириш, тирноқларни олиш ва мўйловни қисқартиришдир» дедилар.
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ شِهَابٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " الْفِطْرَةُ خَمْسٌ الْخِتَانُ، وَالاِسْتِحْدَادُ، وَقَصُّ الشَّارِبِ، وَتَقْلِيمُ الأَظْفَارِ، وَنَتْفُ الآبَاطِ ".
Аҳмад ибн Юнус, Иброҳим ибн Саъддан: Бизга Ибн Шиҳоб, у Саид ибнул Мусайябдан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Фитрат (инсон табиати)дан бешта (нарса): хатна қилиш, (аврат сочини) олдириш (истиҳдод), қўлтиқ (сочини) юлиш, тирноқларни олиш ва мўйловни қисқартиришдир.» дедилар.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مِنْهَالٍ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ، حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ زَيْدٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " خَالِفُوا الْمُشْرِكِينَ، وَفِّرُوا اللِّحَى، وَأَحْفُوا الشَّوَارِبَ ". وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ إِذَا حَجَّ أَوِ اعْتَمَرَ قَبَضَ عَلَى لِحْيَتِهِ، فَمَا فَضَلَ أَخَذَهُ.
Муҳаммад ибн Минҳол, Язид ибн Зурайъдан: Бизга Умар ибн Муҳаммад ибн Зайд, у Нофиъдан, у Ибн Умардан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан айтиб берди: «Мушрикларга мухолиф бўлинглар: соқолларни қўйиб юборинглар (узайтиринглар), мўйловларни қисқартиринглар» дедилар. Ибн Умар ҳаж ёки умра қилганида, соқолини (муштига) ушлар, ортган (қисм)ини олар (қисқартирар) эди.