Саҳиҳул Бухорий — 5891-ҳадис

Кийим китоби · Тирноқларни олиш

5891-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ يُونُسَ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، حَدَّثَنَا ابْنُ شِهَابٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ الْفِطْرَةُ خَمْسٌ الْخِتَانُ، وَالاِسْتِحْدَادُ، وَقَصُّ الشَّارِبِ، وَتَقْلِيمُ الأَظْفَارِ، وَنَتْفُ الآبَاطِ ‏"‏‏.‏

Аҳмад ибн Юнус, Иброҳим ибн Саъддан: Бизга Ибн Шиҳоб, у Саид ибнул Мусайябдан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Фитрат (инсон табиати)дан бешта (нарса): хатна қилиш, (аврат сочини) олдириш (истиҳдод), қўлтиқ (сочини) юлиш, тирноқларни олиш ва мўйловни қисқартиришдир.» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6297-ҳадисИжозат сўраш

Фитрат бешта: хатна қилиш, (аврат сочини) олдириш, қўлтиқ (сочини) юлиш, мўйловни қисқартириш ва тирноқларни олишдир

Сунани Насоий, 9-ҳадисТаҳорат китоби

Фитрат бештадир: хатна қилиш, оврат тукини олиш, мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш ва қўлтиқ тукини юлиш,

Сунани Абу Довуд, 4198-ҳадисСоч тараш китоби

Фитрат (табиий одат) бештадир ёки фитратдан бешта: хатна қилиш, қовни қириш (остидаги тукни тозалаш), қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш ва мўйловни қирқиш

Сунани Термизий, 2756-ҳадисОдоб китоби

Бештаси фитратдандир: қов (жой) тукларини олиш, хатна, мўйловни қирқиш, қўлтиқ тукини юлиш ва тирноқларни олиш,

Сунани Насоий, 11-ҳадисТаҳорат китоби

Фитратдан бешта нарса бор: хатна қилиш, оврат сочини олиб ташлаш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш ва мўйловдан олиш,

Сунани Насоий, 10-ҳадисТаҳорат китоби

Фитратдан бешта нарса бор: мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш, оврат тукини олиш ва хатна қилиш,