Саҳиҳул Бухорий — 6297-ҳадис

Ижозат сўраш · Кексаликда хатна қилиш ва қўлтиқ юлиш

6297-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ижозат сўраш

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ قُزَعَةَ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ الْفِطْرَةُ خَمْسٌ الْخِتَانُ، وَالاِسْتِحْدَادُ، وَنَتْفُ الإِبْطِ، وَقَصُّ الشَّارِبِ، وَتَقْلِيمُ الأَظْفَارِ ‏"‏‏.‏

Яҳё ибн Қузаъа, Иброҳим ибн Саъддан, у Ибн Шиҳобдан, у Саид ибнул Мусайябдан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу), у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Фитрат бешта: хатна қилиш, (аврат сочини) олдириш, қўлтиқ (сочини) юлиш, мўйловни қисқартириш ва тирноқларни олишдир» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 9-ҳадисТаҳорат китоби

Фитрат бештадир: хатна қилиш, оврат тукини олиш, мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш ва қўлтиқ тукини юлиш,

Саҳиҳул Бухорий, 5891-ҳадисКийим китоби

Фитрат (инсон табиати)дан бешта (нарса): хатна қилиш, (аврат сочини) олдириш (истиҳдод), қўлтиқ (сочини) юлиш, тирноқларни олиш ва мўйловни қисқартиришдир.

Сунани Термизий, 2756-ҳадисОдоб китоби

Бештаси фитратдандир: қов (жой) тукларини олиш, хатна, мўйловни қирқиш, қўлтиқ тукини юлиш ва тирноқларни олиш,

Сунани Насоий, 11-ҳадисТаҳорат китоби

Фитратдан бешта нарса бор: хатна қилиш, оврат сочини олиб ташлаш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш ва мўйловдан олиш,

Сунани Насоий, 10-ҳадисТаҳорат китоби

Фитратдан бешта нарса бор: мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш, оврат тукини олиш ва хатна қилиш,

Сунани Насоий, 5043-ҳадисЗийнат китоби

Беш нарса фитратдандир: хатна қилиш, ов сочини олиш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқни олиш ва мўйловни қисқартириш,