باب رَفْعِ الْبَصَرِ إِلَى السَّمَاءِ
حَدَّثَنَا ابْنُ بُكَيْرٍ، حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ عُقَيْلٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا سَلَمَةَ بْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، يَقُولُ أَخْبَرَنِي جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " ثُمَّ فَتَرَ عَنِّي الْوَحْىُ، فَبَيْنَا أَنَا أَمْشِي سَمِعْتُ صَوْتًا مِنَ السَّمَاءِ، فَرَفَعْتُ بَصَرِي إِلَى السَّمَاءِ فَإِذَا الْمَلَكُ الَّذِي جَاءَنِي بِحِرَاءٍ قَاعِدٌ عَلَى كُرْسِيٍّ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ".
Ибн Букайр, Лайсдан, у Уқайлдан, у Ибн Шиҳобдан ривоят қилади: Абу Салама ибн Абдураҳмонни шундай деяётганини эшитдйм: Менга Жобир ибн Абдуллаҳ хабар берди: У Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитди: «Сўнг мендан ваҳйй (бир муддат) тўхтади. Мен юриб кетаётганимда, осмондан бир овоз эшитдйм, кўзимни осмонга кўтардйм, бирдан Ҳирода менга келган малоика осмон билан ер орасидаги бир курсида ўтирган (эди)» дедилар.
حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي مَرْيَمَ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي شَرِيكٌ، عَنْ كُرَيْبٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ بِتُّ فِي بَيْتِ مَيْمُونَةَ وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عِنْدَهَا، فَلَمَّا كَانَ ثُلُثُ اللَّيْلِ الآخِرُ أَوْ بَعْضُهُ قَعَدَ فَنَظَرَ إِلَى السَّمَاءِ فَقَرَأَ {إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ}.
Ибн Абу Марям, Муҳаммад ибн Жаъфардан: Менга Шарик, у Курайбдан, у Ибн Аббосдан (розияллаҳу анҳумо) хабар берди: У: Мен Маймунанинг уйида тунадйм, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам унинг ҳузурида эдилар. Туннинг охирги учдан бири — ёки унинг бир қисми — бўлганида, у киши ўтирдилар ва осмонга қарадилар, сўнг: «Албатта осмонлар ва ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун (Аллаҳнинг қудратига) оятлар бор» (оятини) ўқидилар, деди.