Мўмин ўз гуноҳини яшириши

Odob kitobi · 2 ҳадис

باب سَتْرِ الْمُؤْمِنِ عَلَى نَفْسِهِ

حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنِ ابْنِ أَخِي ابْنِ شِهَابٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ، يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ كُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلاَّ الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمَجَانَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلاً، ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرَهُ اللَّهُ، فَيَقُولَ يَا فُلاَنُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللَّهِ عَنْهُ ‏"‏‏.‏

Абдулазиз ибн Абдуллаҳ, Иброҳим ибн Саъддан, у Ибн Шиҳобнинг жиянидан, у Ибн Шиҳобдан, у Солим ибн Абдуллаҳдан ривоят қилади: У: Абу Ҳурайрани шундай деяётганини эшитдйм: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдйм: «Менинг бутун умматим — гуноҳини ошкор қилувчи (мужоҳир)лардан бошқа — афв қилинган(мағфират қилинишга лойиқ)дир. Ва албатта (гуноҳни) ошкора қилишдан (мужоҳара) — кишининг кечаси бир амал (гуноҳ) қилиб, сўнг Аллаҳ уни ёпган (яширган) ҳолда тонгни қарши олиб, сўнг: Эй фалон, мен кеча шундай-шундай қилдйм, дейишидир. У Робби уни ёпган ҳолда тунаб, тонгда Аллаҳнинг пардасини ўзидан очади» дедилар.

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ صَفْوَانَ بْنِ مُحْرِزٍ، أَنَّ رَجُلاً، سَأَلَ ابْنَ عُمَرَ كَيْفَ سَمِعْتَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ فِي النَّجْوَى قَالَ ‏ "‏ يَدْنُو أَحَدُكُمْ مِنْ رَبِّهِ حَتَّى يَضَعَ كَنَفَهُ عَلَيْهِ فَيَقُولُ عَمِلْتَ كَذَا وَكَذَا‏.‏ فَيَقُولُ نَعَمْ‏.‏ وَيَقُولُ عَمِلْتَ كَذَا وَكَذَا‏.‏ فَيَقُولُ نَعَمْ‏.‏ فَيُقَرِّرُهُ ثُمَّ يَقُولُ إِنِّي سَتَرْتُ عَلَيْكَ فِي الدُّنْيَا، فَأَنَا أَغْفِرُهَا لَكَ الْيَوْمَ ‏"‏‏.‏

Мусаддад, Абу Авонадан, у Қатодадан, у Сафвон ибн Муҳриздан ривоят қилади: Бир киши Ибн Умардан: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг нажво (сирли, махфий суҳбат) ҳақида нима деганини қандай эшитдинг? деб сўради. У: «Сизлардан бирингиз Роббига яқинлашади, ҳатто У ўз (раҳмат) паноҳини унинг устига қўяди ва: Сен шундай-шундай қилдинг, дейди. У: Ҳа, дейди. У: Сен шундай-шундай қилдинг, дейди. У: Ҳа, дейди. Шунда У унга (гуноҳларини) иқрор қилдиради, сўнг: Мен дунёда уни сенга ёпган эдим, бас, мен уни бугун сенга мағфират қиламан, дейди» дедилар.