Одамларни юзига танбеҳ қилмаслик

Odob kitobi · 2 ҳадис

باب مَنْ لَمْ يُوَاجِهِ النَّاسَ بِالْعِتَابِ

حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ حَفْصٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، حَدَّثَنَا مُسْلِمٌ، عَنْ مَسْرُوقٍ، قَالَتْ عَائِشَةُ صَنَعَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم شَيْئًا فَرَخَّصَ فِيهِ فَتَنَزَّهَ عَنْهُ قَوْمٌ فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَخَطَبَ فَحَمِدَ اللَّهَ ثُمَّ قَالَ ‏ "‏ مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَتَنَزَّهُونَ عَنِ الشَّىْءِ أَصْنَعُهُ، فَوَاللَّهِ إِنِّي لأَعْلَمُهُمْ بِاللَّهِ وَأَشَدُّهُمْ لَهُ خَشْيَةً ‏"‏‏.‏

Умар ибн Ҳафс, отасидан: Бизга Аъмаш: Бизга Муслим, у Масруқдан айтиб берди: Оиша: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир иш қилдилар ва унда (бошқаларга) рухсат бердилар, аммо бир қавм ундан (тақводорлик қилиб) тийилдилар. Бу Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга етди, у киши хутба қилиб, Аллаҳга ҳамд айтдилар, сўнг: «Мен қилаётган ишдан тийиладиган қавмларга нима бўлди? Валлаҳи, мен улардан Аллаҳни кўпроқ билувчиман ва Ундан кўпроқ қўрқувчиман» дедилар, деди.

حَدَّثَنَا عَبْدَانُ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ ـ هُوَ ابْنُ أَبِي عُتْبَةَ مَوْلَى أَنَسٍ ـ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَشَدَّ حَيَاءً مِنَ الْعَذْرَاءِ فِي خِدْرِهَا، فَإِذَا رَأَى شَيْئًا يَكْرَهُهُ عَرَفْنَاهُ فِي وَجْهِهِ‏.‏

Абдон, Абдуллаҳдан: Бизга Шуъба, у Қатодадан: Абдуллаҳни — у Анаснинг озоди Ибн Абу Утба — эшитдйм, у Абу Саид Худрийдан айтиб берди: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ўз чодирида(ги) бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ (уятчанроқ) эдилар; агар ёқтирмайдиган нарсани кўрсалар, уни у кишининг юзларида таниб олар эдик, деди.