حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ عُفَيْرٍ، قَالَ حَدَّثَنِي اللَّيْثُ، قَالَ حَدَّثَنِي عُقَيْلٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، أَخْبَرَنِي سَعِيدُ بْنُ الْمُسَيَّبِ، وَعُرْوَةُ بْنُ الزُّبَيْرِ، فِي رِجَالٍ مِنْ أَهْلِ الْعِلْمِ أَنَّ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ وَهْوَ صَحِيحٌ " لَنْ يُقْبَضَ نَبِيٌّ قَطُّ حَتَّى يَرَى مَقْعَدَهُ مِنَ الْجَنَّةِ ثُمَّ يُخَيَّرُ ". فَلَمَّا نَزَلَ بِهِ وَرَأْسُهُ عَلَى فَخِذِي، غُشِيَ عَلَيْهِ سَاعَةً، ثُمَّ أَفَاقَ فَأَشْخَصَ بَصَرَهُ إِلَى السَّقْفِ ثُمَّ قَالَ " اللَّهُمَّ الرَّفِيقَ الأَعْلَى ". قُلْتُ إِذًا لاَ يَخْتَارُنَا، وَعَلِمْتُ أَنَّهُ الْحَدِيثُ الَّذِي كَانَ يُحَدِّثُنَا، وَهْوَ صَحِيحٌ. قَالَتْ فَكَانَتْ تِلْكَ آخِرَ كَلِمَةٍ تَكَلَّمَ بِهَا " اللَّهُمَّ الرَّفِيقَ الأَعْلَى ".
Саид ибн Уфайр, Лайсдан: Менга Уқайл, у Ибн Шиҳобдан айтиб берди: Менга Саид ибнул Мусайяб ва Урва ибнуз Зубайр — илм аҳлидан бир неча киши (орасида) — хабар бердилар: Оиша (розияллаҳу анҳо): Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам соғ (саломат) ҳолда: «Ҳеч бир Набий — то ўз жаннатдаги ўрнини кўрмагунигча, сўнг (ер билан охират орасида) танлаб олинмагунигча — қабз қилинмайди (вафот этмайди)» дер эдилар. У кишига (вафот) тушганида, бошлари менинг соним устида эди, у киши бир соат беҳуш бўлдилар, сўнг ўзларига келдилар ва кўзларини шифтга тикдилар, сўнг: «Аллаҳим, Рафиқул Аъло (Энг олий дўст)» дедилар. Мен: Ундай бўлса, у киши бизни танламадилар, дедим ва бу — у киши бизга соғ ҳолда айтар эдиган ҳадис эканини билдим. У: Бу — у киши айтган охирги калима бўлди: «Аллаҳим, Рафиқул Аъло», деди.