Дуони такрорлаш

Duo kitobi · 1 ҳадис

باب تَكْرِيرِ الدُّعَاءِ

حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُنْذِرٍ، حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ عِيَاضٍ، عَنْ هِشَامٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم طُبَّ حَتَّى إِنَّهُ لَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ قَدْ صَنَعَ الشَّىْءَ وَمَا صَنَعَهُ، وَإِنَّهُ دَعَا رَبَّهُ ثُمَّ قَالَ ‏"‏ أَشَعَرْتِ أَنَّ اللَّهَ قَدْ أَفْتَانِي فِيمَا اسْتَفْتَيْتُهُ فِيهِ ‏"‏‏.‏ فَقَالَتْ عَائِشَةُ فَمَا ذَاكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ ‏"‏ جَاءَنِي رَجُلاَنِ فَجَلَسَ أَحَدُهُمَا عِنْدَ رَأْسِي، وَالآخَرُ عِنْدَ رِجْلَىَّ فَقَالَ أَحَدُهُمَا لِصَاحِبِهِ مَا وَجَعُ الرَّجُلِ قَالَ مَطْبُوبٌ‏.‏ قَالَ مَنْ طَبَّهُ قَالَ لَبِيدُ بْنُ الأَعْصَمِ‏.‏ قَالَ فِيمَا ذَا قَالَ فِي مُشْطٍ وَمُشَاطَةٍ وَجُفِّ طَلْعَةٍ‏.‏ قَالَ فَأَيْنَ هُوَ قَالَ فِي ذَرْوَانَ، وَذَرْوَانُ بِئْرٌ فِي بَنِي زُرَيْقٍ ‏"‏‏.‏ قَالَتْ فَأَتَاهَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ثُمَّ رَجَعَ إِلَى عَائِشَةَ فَقَالَ ‏"‏ وَاللَّهِ لَكَأَنَّ مَاءَهَا نُقَاعَةُ الْحِنَّاءِ، وَلَكَأَنَّ نَخْلَهَا رُءُوسُ الشَّيَاطِينِ ‏"‏‏.‏ قَالَتْ فَأَتَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَأَخْبَرَهَا عَنِ الْبِئْرِ، فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَهَلاَّ أَخْرَجْتَهُ قَالَ ‏"‏ أَمَّا أَنَا فَقَدْ شَفَانِي اللَّهُ، وَكَرِهْتُ أَنْ أُثِيرَ عَلَى النَّاسِ شَرًّا ‏"‏‏.‏ زَادَ عِيسَى بْنُ يُونُسَ وَاللَّيْثُ عَنْ هِشَامٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ سُحِرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَدَعَا وَدَعَا وَسَاقَ الْحَدِيثَ

Иброҳим ибн Мунзир, Анас ибн Иёздан, у Ҳишомдан, у отасидан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга сеҳр қилинди, ҳатто у киши бир нарса қилаётгандек (аммо уни қилмаган ҳолда) хаёл қилинар эди. У киши Роббига дуо қилдилар, сўнг: «Сездингми, Аллаҳ менга — сўраган нарсамда — жавоб (фатво) берди» дедилар. Оиша: У нима, эй Расулуллаҳ? деди. У: «Менга икки киши келди, бири бошим томонда, бири оёғим томонда ўтирди. Улардан бири шеригига: Бу кишининг оғриги нима? деди. У: У сеҳрланган, деди. У: Уни ким сеҳрлаган? деди. У: Лабид ибнул Аъсам, деди. У: Нимада? деди. У: Тароқ, (тароқда қолган) соч ва эркак хурмо тупининг қобиғида, деди. У: У қаерда? деди. У: Зарвонда, деди — Зарвон Бану Зурайқдаги бир қудуқ, деди» дедилар. У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам унга (қудуққа) келдилар, сўнг Оишанинг олдига қайтиб: «Валлаҳи, гўё унинг суви хино ивитмасидек, гўё хурмолари шайтонларнинг бошидек эди» дедилар, деди. У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам келдилар ва унга қудуқ ҳақида хабар бердилар, деди. Мен: Эй Расулуллаҳ, уни чиқариб олмадингизми? дедим. У: «Менга келса, Аллаҳ менга шифо берди, мен одамларга (қарши) ёмонлик қўзғашни ёқтирмадйм» дедилар. Исо ибн Юнус ва Лайс Ҳишомдан, у отасидан, у Оишадан зиёда қилдилар: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга сеҳр қилинди, у киши дуо қилдилар, дуо қилдилар... деб ҳадисни келтирдилар.