وَقَالَ خَارِجَةُ بْنُ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَمَرَهُ أَنْ يَتَعَلَّمَ كِتَابَ الْيَهُودِ، حَتَّى كَتَبْتُ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم كُتُبَهُ، وَأَقْرَأْتُهُ كُتُبَهُمْ إِذَا كَتَبُوا إِلَيْهِ، وَقَالَ عُمَرُ وَعِنْدَهُ عَلِيٌّ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ وَعُثْمَانُ مَاذَا تَقُولُ هَذِهِ قَالَ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ حَاطِبٍ فَقُلْتُ تُخْبِرُكَ بِصَاحِبِهِمَا الَّذِي صَنَعَ بِهِمَا. وَقَالَ أَبُو جَمْرَةَ كُنْتُ أُتَرْجِمُ بَيْنَ ابْنِ عَبَّاسٍ وَبَيْنَ النَّاسِ. وَقَالَ بَعْضُ النَّاسِ لاَ بُدَّ لِلْحَاكِمِ مِنْ مُتَرْجِمَيْنِ.
Хорижа ибн Зайд ибн Собит отасидан (ривоят қилди): Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) унга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни буюрди. (Зайд:) "Ҳатто мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) учун унинг хатларини ёздим ва улар унга (хат) ёзса, уларнинг хатларини унга ўқиб бердим." Умар — унинг ҳузурида Али, Абдураҳмон ва Усмон бор эди — "Бу (аёл) нима деяпти?" деди. Абдураҳмон ибн Ҳотиб: "Мен: ‹У сенга — улар билан (гуноҳ) қилган шериги ҳақида хабар беряпти› дедим" деди. Абу Жамра: "Мен Ибн Аббос билан одамлар орасида таржима қилар эдим" деди. Баъзи одамлар: "Ҳокимга икки таржимон лозимдир" деди.