Ҳумайд ибн Абдураҳмон (ривоят қилди): У Муовияни — Мадинада Қурайшдан бир тўдага ҳадис айтиб турган ҳолда — эшитди. У Каъб ал-Аҳборни зикр қилиб: "Гарчи у аҳли китобдан (ривоят) сўзлайдиган муҳаддисларнинг энг ростгўйларидан бўлса ҳам, биз шунга қарамай ундаги ёлғон(баъзан)ни синаб (топиб) турар эдик" деди.
Абу Ҳурайра айтди: Аҳли китоб Тавротни иброний (тилида) ўқиб, уни Ислом аҳлига араб (тилида) тафсир (талқин) қилар эдилар. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Аҳли китобни тасдиқламанглар ва уларни ёлғонга ҳам чиқарманглар, балки: «Биз Аллаҳга ва бизга нозил қилинган(нарса)га ва сизларга нозил қилинган(нарса)га иймон келтирдик» — (оятни) аянглар" деди.
Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо) айтди: "Аҳли китобдан бирор нарсани қандай сўрайсиз, ҳолбуки сизнинг Китобингиз — Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган — энг янгидир, уни сиз соф (аралашмаган) ҳолда ўқийсиз; у сизларга — аҳли китоб Аллаҳнинг Китобини алмаштириб, ўзгартириб, ўз қўллари билан китоб ёзиб: ‹Бу — Аллаҳ ҳузуридан› деганларини, уни оз баҳога сотиб олиш учун — хабар берган-ку. Сизларга келган илм сизларни улардан сўрашдан қайтармайдими? Йўқ, валлаҳи, биз улардан бирор кишини — сизларга нозил қилинган(нарса) ҳақида сиздан сўраётганини — кўрмадик" деди.